БОРТОВКА

БОРТОВКА — асосан зиғир толаси ёки ип толадан полотно урилишпа калин қилиб тўқиладиган газлама. Уст кийимларнинг қотирмасига ишлатилади (авра билан астар орасига қўйилади). Кийимни хушбичим қилиб қотириб туради. Бортовканинг эгилувчанлигини ошириш ва чўзилувчанлигини камайтириш мақсадида у аппрет (махсус эритма) билан пардозланади (қ. Аппретлаш).