БОРВОДОРОДЛАР

БОРВОДОРОДЛАР, бор гидридлари, боранлар — борнит водород билан ҳосил қилган бирикмалари; рангсиз, қўланса ҳидли ва жуда заҳарли моддалар. Молекуласида 2 дан 20 гача бор атоми бўлган Борводородлар маълум. Хусрав II Парвиз саройида уд чалаётган Борбад (Фирдавсий «Шоҳнома»сига ишланган миниатюра, 1664 й.) Энг оддийси — ВН3 эркин ҳолда мавжуд эмас. Борводородлар электронтанқис бирикмалардир, яъни ҳамма атомларни қуш электронли оддий боғлар билан бириктириш учун етарли электронлари йуқ. Қуйи Борводородлар — диборан В2Н6 билан тетраборан В4Н|0 — газ, пентаборан В5Н, билан гексаборан В5Н]0 — суюқлик, юқори Борводородлар — декаборан В|0Н|4 ва б. — қаттиқ моддалардир. 700° дан юқори трада Борводородлар бор билан водородга ажралади. Борводородлар ёнганда бошқа бирикмаларга нисбатан кўпроқ иссикушк беради, шунинг учун истиқболли ракета ёқилғиси сифатида диққатга сазовор. Диборан оддий бор олиш ва металларга қоплаш учун ишлатилади. Баъзи Борводородлардан иссиққа чидамли полимерлар олиш мумкин. Борводородларнинг металли ҳосилалари боргидридлар деб аталади.