БОСФОР

БОСФОР (туркча Қора денгиз бўғози, юн. Bosporos) — Қора денгиз билан Мармар денгизини туташтирган бўғоз; Европа билан Кичик Осиё я. о. ўртасида; уз. 30 км га яқин, эни ўртача 2 км. Қад. даре водийси бўлиб, антропоген даврида денгиз суви босган. Босфор киргоклари баланд, тик ва манзарали. Чуқ. 33 м дан 80 м гача. Қулай табиий гаванлари кўп, энг яхшиси Европа соҳилидаги Халич (Олтин Мугуз) гавани; Осиё соҳилида Истанбул ш. жойлашган, унинг портидан Босфорни кесиб ўтувчи автомобиль кўприги (уз. 2,8 км) қурилган. Босфорда 2 оқим бор: устки оқим нисбатан чучук (шўрлиги 18%о) бўлиб, Қора денгиздан Мармар денгизига оқади; остки оқим анча шўр (38%о), Мармар денгизидан Қора денгизга томон оқади.