БОШ БАРМОҚ

БОШ БАРМОҚ — қад. узунлик ўлчов бирлиги; қиймат жиҳатидан 3 бармоққа тенг, фақат гозни ўлчашда қўлланилади. 1Б. б. =3 бармоқ= 3(2,18^2,28)= 6,54^6,84 см ёки ўртача 6,69 см га тенг. Баъзи адабиётларда «Асба каъима» номи билан ҳам аталади. Асосан, Шарқ мамлакатларида қўлланилади.