БОШ КЎРСАТКИЧИ

БОШ КЎРСАТКИЧИ — антропологияда қўлланиладиган кўрсаткич; бош кенглигининг узунлигига нисбати (фоиз ҳисобида юритилади). Агар Бош кўрсаткичи 75,9 гача бўлса — узун бош (долихоцефал), 76,0 дан 80,9 гача бўлса — ўрта бош (мезоцефал), 81,0 дан катта бўлса — думалоқ бош (брахицефал), деб аталади. Бош кўрсаткичини швед анатоми А. Ретциус (1842 й. да) таклиф қилган. Ўтган асрнинг 60—70-й. ларида антропологияда Бош кўрсаткичи ўзгармас ирқий белги деган нотўғри қараш ҳукм сурган эди. 19-а. да рус антропологи А. П. Богданов бош суяги тананинг бошқа қисмлари каби даврий ўзгарувчанликка эга эканлигини ва майда, иккинчи даражали иркларни ёки локал иркларни бир-биридан ажратишда таксономик (таснифлаш, системалаш) аҳамиятга эга эканлигини аниқлаб берди (яна қ. Антропометрия).