БОШ МИЯ НЕРВЛАРИ — бош мия асоси (пастки юзаси)дан олдинмакейин бошланувчи 12 жуфт нерв. Улар бош мияни ташқи муҳит ва ички аъзолар б-н боғлаб туради. I. Ҳид бил у в нерви — бурун бўшлиғининг тепа қисмига тарқалиб, ҳидларни қабул қилади; II. Кўрув нервлари — кўз соққасининг нурларни қабул қилувчи тўр пардасига тарқалган. Кўзни ҳаракатлантирувч и (III), ғалтак (IV) ва узоқлаштирувчи (VI) нервлар кўз соққасининг ёрдамчи мускулларига боради. V. У ч шохли нерв юз, кўз, бурун ва оғиз бўшлиқларигатарқалади. VII. Юз нерви — юздаги мимика (имоишора), жағ ости мускуллари, бурун бўшлиғи, танглай ва тил шиллиқ пардасини таъминлайди. VIII. Вестибулярэшитув нерви ички қулоқда тармоқланади. IX. Тилҳалқум (ютқин) нерви — тил ва ҳалқумда тармоқланади. Х. Адашган (сайёр) нерв — юракка, нафас ва қорин бўшлиғи аъзоларига тарқалади. XI. Қўшимча нерв — елка ва бўйин мускулларига боради. XII. Тил ости нерви — тил ва тил ости мускулларига тарқалади. Бош мия нервлари сезувчи, харакатлантирувчи ва аралаш бўлади. I, II, VIII нервлар сезувчи, IV, VI, VII, XI, XII нервлар ҳаракатлантирувчи ва III, V, IX, X нервлар аралаш нервлардир.