БОШ ҚАЙИР КОЛЛЕКТОРИ

БОШ ҚАЙИР КОЛЛЕКТОРИСирдарё вилоятида қурилган коллектор. Мирзачўлнинг эски сугориладиган зонасида сув йиғадиган асосий коллекторлардан бири (Шўрўзак коллектори билан бирга). Бош қайир коллектори Сирдарё б-н Дўстлик каналидан чиқарилган ўнг тармоқ канали оралиғида жойлашган 57,6 минг га деҳқончилик килинадиган майдонлардаги сизот сувлари ва ташлама сувларни чиқариб ташлайди. Сирдарёга параллел ҳолда Крестьянок посёлкаси яқинидан бошланади. Умумий уз. 69,3 км, қуйилиш жойидаги сув сарфи 11,4 м3/сек. Бош қайир коллектори суви Чиноз ш. яқинида Сирдарёга куйилади.