БОШ ҚЎМОНДОН — бирон бир ҳарбий ҳаракатлар ( мас. жанг операцияси), шунингдек мамлакат қуролли кучлари таркибига кирадиган қўшин турларига қўмондонлик килувчи олий ҳарбий мансабдор шахс. Баъзи мамлакатларда қуролли кучларнинг айрим турлари бўйича:
1) стратегик ракета қўшинлари; 2) қуруқликдаги қўшинлар;
3) Ҳарбий Ҳаво кучлари қўшинлари;
4) Ҳарбий Денгиз кучлари;
5) Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг Бош қўмондони бор. Урта асрлардаги ислом мамлакатларидаги амир улумаро, сипоҳсолор лавозимлари Бош қўмондонга мое келади.