БОШ ҚОРАКЎЛ КОЛЛЕКТОРИ

БОШ ҚОРАКЎЛ КОЛЛЕКТОРИБухоро вилоятида АмуҚоракўл каналы зонасида жойлашган. Коллектор деҳқончилик килинадиган 17,9 минг га майдондаги сизот ва ташлама сувларни чиқариб юборишга хизмат қилади. Умумий р. 42 км. 1967 й. да қурилган. Бош Қоракўл Коллектори таркибида Ёмонжар насос ст-яси ҳам ишлайди. Бош Қоракўл Коллектори суви Қизилқумни ёнлаб ўтиб, Тузли кўлга куйилади. Қўшилиш жойида сув сарфи 11,4 м3/сек. Бош Қоракўл Коллектори ва бошқа коллекторлар сувини Амударёга параллел ҳолда қазилаётган Бош йиғувчи коллекторга оқизиш ишлари олиб борилмоқда.