БОШ ТОВОҚ

БОШ ТОВОҚсайил ва тўйларда уюштирилган кураш мусобақаларида қўйиладиган полвон товоқларнинг биринчиси. Бош товоқнинг борғиси (мукофоти) оддий полвон товоқларникидан катта ва кимматроқ бўлган. Бош товоқ борғисига абзалланган от, нор туя, буқа, қўчқор каби моллардан бири қўйилган.