БОШ

БОШ (Bosch) Карл (1874.27.8 1940.26.4) — немис кимёгартехнологи. Лейпциг унтида ўқиган. 1935 й. дан «И. Г. Фарбениндустри» концерни з-дларининг бош директори. Бош раҳбарлигида темир катализаторлигида аммиак и. ч. корхонаси ишга туширилган. Бош аммиакли колонияларнинг юқори босимда портлаш сабабларини аниқлаган. Углерод қўш оксид ва аммиакдан сийдикчил (мочевина) олишни йўлга қўйган (1913). 1-жаҳон уруши вақтида синтетик газолин и. ч. усулини ишлаб чиққан. Германияда бўёклар и. ч. саноатининг асосчиларидан бўлган. Нобель мукофоти лауреати (1931, Ф. Бергус билан ҳамкорликда).

Loading...