БОША

БОШАустун боши, юқориги безалган қисми. Боша устун тепасига тўсин, заварров остидан қўйилади. Асосан қаттиқ ёғочдан ўйиб, кесиб шакл бериб тайёрланади ва нақшлар б-н бўяб безатилади. Конуссимон, содда гириҳ нақшли, юлдузсимон кўп қиррали (асосан саккиз қиррали) шаклларда ишланади (қ. Kama муқарнас). Турар жой ва жамоат бинолари қурилишида, айвон устунларини безашда фойдаланилади (мас. Болоҳовуз масжиди, Қўқон жоме масжиди, Тош ҳовлидаги Бошалар ўзига хос услубда тўсинларга уйғунлаштириб серҳашам безак ҳосил қилиб ишланган).