БЎШАТИШ (металлургияда) — тобланган пўлатни 720° дан (критик нуқтадан) паст температурагача қиздириб, сўнгра аста-секин совитиш. Бўшатиш беқарор мартенситни барқарор ҳолатга келтиради, ички кучланишларни камайтиради ва пўлатнинг механик хоссаларини ўзгартиради, яъни анча юмшатиб, қовушоқлигини оширади. Бўшатишнинг 3 усули бор; а) паст трада Бўшатиш — пўлат 200° чамаси трагача қиздирилиб, астасекин совитилади; б) ўртача трада Бўшатиш — пўлат 200—450° трада қиздирилиб, астасекин совитилади; в) юқори трада Бўшатиш — пўлат450—727° трада қиздирилиб, астасекин совитилади. Бўшатиш т-раси ошган сари пўлатнинг қаттиқлиги ва мустаҳкамлиги пасаяди, пластиклиги ва зарбий қовушоқлиги ошади. Бўшатиш усули асбобсозлик пўлатига, цементланадиган пўлатга, пишиқ конструкцион пўлатга, пружиналар ва рессорларга, динамик ва титрама кучлар таъсирида бўладиган машина деталларига термик (иссиқлик) ишлови беришда қўлланилади.