БОШИБУЗУҚЛАР

БОШИБУЗУҚЛАР — туркларнинг номунтазам пиёда ҳарбий бўлинмалари номи. Усмонли турк империяси ҳудудидаги жанговар қабилалар — черкеслар, албанлар, курдлар ва б. дан ёллаб олинган. Бошибузуқлар ўта довюрак бўлганларидан шундай деб аталганлар. Хукумат уларни қуроляроғ, озиқ-овқат б-н таъминлаган, лекин маош бермаган. Бошибузуқлар Туркия султонлари олиб борган урушларда душманга қирон келтириб, беҳад даҳшат солганлар. Уларнинг жасорати, айниқса, рустурк уруши (1877 — 78)да намоён бўлган. Оқибат, руслар юрак олдириб қўйганларидан ўз ораларидаги ҳар қандай ёмонликдан қайтмас кишини «бошибузуқ» деб атайдиган бўлганлар.