БОШЛАНҒИЧ МАТЕРИАЛ

БОШЛАНҒИЧ МАТЕРИАЛ (селекцияда) — янги нав яратишда фойдаланиладиган ёввойи ва маданий ўсимлик шакллари. Бошланғич материал сифатида табиий ва дурагай популяциялардан, мутант ва полиплоид нусхалардан, ўзидан чанглантирилган линиялардан фойдаланиш мумкин. Табиий популяциялар — ўсимликларнинг ёввойи шакллари, маданий ўсимликларнинг маҳаллий навлари, экиннинг жаҳон коллекциясидаги намуналари кўпинча касаллик ва зараркунандаларга, сув танқислигига чидамли бўлади. Қ. х. экинлари селекциясида асосий Бошланғич материал дурагай популяциялардир. Улар бир тур миқёсида (тур ичида) ёки турлар ўртасида (турлараро) ҳар хил навлар ва нусхаларни чатиштириш йўли билан ҳосил қилинади. Дурагайда турли белгиларни жамлаш маданий ўсимликларнинг қимматли хусусиятларидан фойдаланиш имконини беради. Ҳоз. замон селекциясида кўпчилик экин навлари дурагай популяциялар асосида яратилган.

Ўсимликлар (уруғ)га турли мутаген омиллар (радиация, кимёвий моддалар, тра) таъсир эттириб олинадиган ўзгарган нусхалар — мутантлар селекцияда Бошланғич материалнинг янги манбаи ҳисобланади (мас, ғўзанинг АН402 нави чигитга радиоактив фосфор таъсир эттириб олинган). Бир-биридан географик узок, отатона нусхаларини танлаш турли шароитларда ўзига хос эко/иилларнинг шаклланишига асосланган. Уларнинг аҳамияти чатиштириш натижасида яхшилаш ёки ҳосил қилиш мумкин бўлган қимматли белги ва хусусиятларнинг генетик фарқларига қараб белгиланади. Касалликларга чидами турлича бўлган отаона нусхаларини танлашда касаллик қўзғатувчисининг ирқий таркиби ҳисобга олинади. Бунда ирсийланиш табиатини ўрганиш, Бошланғич материалнинг касалликларга чидамлилиги муҳим аҳамиятга эга (қ. Селекция).

Loading...