БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ

«БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ» — 1-4синф ўқитувчилари, пед. коллежлари, пед. интларининг бошланғич таълим ф-тлари талабаларига мўлжалланган 2 ойда 1 марта чиқадиган илмий методик, ахлоқийтаълимий оммабоп жур. Муассис: ЎзР Халқтаълими вазирлиги. 1992 й. янв. дан нашр этилади. Жур. кўп рангли бўлиб, унинг саҳифаларида бошланғич таълим ўқув режасидаги ўқув фанларини ўрганишга оид илмий методик мақолалар, илғор ўқитувчилар тажрибалари ёритилган материаллар, иқгисодий таълим ва тарбияга оид мақолалар, бошланғич синфларда синфдан ташқи ўқиш учун бадиий асарлардан парчалар бериб борилади. Адади 22000 нусхадан ортиқ (2000).