БОШМОҚ — 1) тормозда — вагонларни тўхтатиш учун т. й. изига қўйиладиган понасимон мослама;
2) қозиқоёқ бошмоғи — қозиқоёқнинг пастки ўткир учига кийдириладиган пўлат учлик;
3) технологик Бошмоқ — машиналар ўрнатиладиган ва созланадиган таянч;
4) қутбий Бошмоқ — электр машиналари магнит қутбларининг бир қисми; магнит оқими зичлигининг бир меъёрда тарқалишини таъминлайди;
5) таянч устуннинг босим асосга бир текис тушишини таъминлайдиган пастки қисми.