БОШОҒРИҚЎТ

БОШОҒРИҚЎТ (Achillea santolina L.) — қоқидошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Бўйи 15—30 см. Барги энсиз, патсимон. Гули сариқ. Гул саватчалари поя учида қалқрнсимон мураккаб тўпгул ҳосил қилади. Май—июлда гуллаб, авг. да уруғи пишади. Тоғ этаклари, чўл ва адирларда тарқалган; ариқлар бўйида, йўллар яқинида, шунингдек бегона ўт сифатида экинлар орасида ҳам ўсади. Қуритилмаган Бошоғриқўтда 0,056—11% эфир мойи бўлиб, бу мой таркибида 53—56% камфора, 15 — 20% цинсол, 10—15% апинен, 20% га яқин эфир ва спирт борлиги аниқланган. Пояси, барги ва гулидан тайёрланадиган қайнатмадан халқ табобатида меъда касалликлари, сил ва бавосирни даволашда, қонни тўхтатишда фойдаланилади. Бошоғриқўтдан табиий камфора ҳам олиш мумкин.