БОШОҚ — тўпгул ёки тўпмева хили. Асосан донли ўсимликларга хос бўлиб, бошоқчалардан ташкил топган. Бошоқча тўпгулда бир қанча гуллар иккита қипиқ орасига жойлашган. Шундай бошокчалардан бир нечтаси поянинг учида зич ўрнашиб, Бошоқни ҳосил килади. Шунинг учун бошоқча поянинг гулчи (генератив) шохчасидан иборат бўлиб, оддий тўпгул дейилади. Бошоқ эса жуда кўп бошокчалардан ҳосил бўлган мураккаб тўпгулдан ташкил топган. Шунга кўра оддий, мураккаб ва сийрак гулли Бошоқ бўлади.