БОШПАНА ҲУҚУҚИ — ҳоз халқаро ва давлат ички ҳуқуқига оид тушунча. Халқаро ҳуқуқда Бошпана ҳуқуқи асосий халқароҳуқуқий одатларга, шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеям 1967 й. 4 дек. да кабул қилган Ҳудудий бошпана тўғрисидаги декларациям биноан амалга оширилади. Давлат ички ҳуқуқида Бошпана ҳуқуқи ҳоз. демократах давлатларнинг конституция ва қонунларига кўра, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бериладиган алоҳида шахсий ҳуқуқ. Ажнабий ўз ватанида сиёсий, диний, илмий ва б. шунга ўхшаш асослар бўйича таъқибга учраган тақдирда Бошпана ҳуқуқи унга бошқа давлат ҳудудида, номаълум узоқ вақт қолиш имкони туғилган пайтда берилади. Бошпана ҳуқуқи ҳарбий жиноятчилар ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган айбдор шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди. Сиёсий бошпана ажнабийга ўз-ўзидан фуқаролик берилишини билдирмайди. Давлат ушбу шахсга бошпана бериш билан уни таъқиб этган давлат қўлига топширмаслик мажбуриятини зиммасига олади.