БОШҚАРИЛАДИГАН ГАЗ МУҲИТИ

БОШҚАРИЛАДИГАН ГАЗ МУҲИТИ — герметик берк камераларда сунъий яратилган атмосфера. Саноат усулида сабзавот, мева, узум ва б. ни узоқ сақлашда қўлланилади. Муайян ҳарорат, намлик ва газ муҳити талаб этилади. Mac, 3% СО2, 5% О2, 92% N таркибли муҳитда ва намлик 90—98%, ҳарорат 02° да узумни 8—9 ойгача сифатини бузмай сакдаш мумкин. Газ муҳитининг мўътадиллиги газогенераторпар б-н таъминлаб турилади. Йирик омборхоналарда қўлланилади.