БОШҚАРИЛАДИГАН КАПИТАЛИЗМ НАЗАРИЯСИ — иқтисодиётни, жумладан капиталистик хўжалик юритиш тизимини давлат йўли б-н бошқаришни асослайдиган назария. 1929—33 й. ларда АҚШда рўй берган Буюк танглик — иқтисодий инқироз ва капитализмнинг аралаш иқтисодиётга ўсиб ўтиши жараёни Бошқариладиган капитализм назариясини вужудга келтирди. Бу назариянинг асосчиси инглиз иқтисодчиси Ж. М. Кейнс ҳисобланади (қ. Кейнсчилик).