БОШҚАРИШ ПУЛЬТИ

БОШҚАРИШ ПУЛЬТИсаноат корхоналари, энергетика, транспорт, ҳисоблаш машинаси ва б. объектларнинг бошқариш органлари, сигнал кўрсаткичлари, назоратўлчаш асбоблари мажмуи. Бошқариш пульти бошқарилаётган қурилманинг ўзига ёки объектдан узоққа ўрнатилиши мумкин. Бошқариш пульти мураккаб агрегатлар, з-давтомат, ҳисоблаш машиналарида кенг қўлланилади. Уни назоратчи операторлар бошқариб ва кузатиб туради.