БОШҚАРИШ

БОШҚАРИШ (иктисодиётда) — хўжалик объектининг иқтисодий тизими ҳолатини тартибга солиш ва йўналтириш жараёни; субъектлар, идоралар томонидан кишилар ва иқтисодий объектларга онгли мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатишни билдиради, уларнинг фаолиятини йўналтириш ва кўзланган натижаларга эришиш мақсадларида амалга оширилади. Бошқариш усуллари бошқариладиган объектнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ, лекин ҳамиша бошқарув қарори татбиқ этиладиган даврни ажратиб олишни назарда тутади. Бошқариш хўжалик фаолияти даврлари учун ишлаб чиқиладиган режаларга мувофиқ ҳолда олиб борилади. Бошқаришнинг иқтисодий, маъмурий ва ижтимоийрухий усуллари мавжуд. Бошқаришнинг иқтисодий усулидакутилганмақсадларга эришиш учун иқтисодий воситалардан фойдаланилади. Бу воситалар (режалаштириш, техникиқтисодий тахлил, фойда, рентабеллик, нарх, кредит, моддий рағбатлантириш, солиқ ва б. дастаклар)дан тўғри фойдаланиш муҳим ўрин тутади, и. ч. жамоасини ташкил этадиган кишиларнинг шахсий ва гуруҳий манфаатларини юзага чиқариш орқали уларнинг самарали ишлаши таъминланади (мас, ишчиларга қўшимча иш ҳақи тўлаш, мукофотлар бериш, бир йўла катта пул билан такдирлаш ва б. рағбатлантириш чоралари). Бошқаришнинг маъмурий усули буйруқ ва фармойишлар асосида олиб борилади. Маъмурият ўз хўжалиги доирасида бўлимлар, гуруҳларни, шунингдек ходимларни табақалаштириб, уларнинг вазифалари, масъулияти ва ҳуқуқини белгилайди. Унда режалаштириш, ресурсларни, фойдани, тайёр маҳсулотни тақсимлаш, маблағлардан фойдаланиш марказлаштирилган тартибда олиб борилади. Ижтимоийруҳий усулдаги Бошқариш ижтимоиймаънавий вазиятга таъсир этиш орқали кишиларнинг феълатвори, руҳиятини ҳисобга олиб, уларнинг ижтимоий талабини қондириш ёрдамида олиб борилади.

Бошқариш таркибий жиҳатдан корхона, фирма, компания, бирлашма ва б. миқёсида, ҳудудий жиҳатдан эса туман, шаҳар, вилоят, давлат миқёсида бўлади. Бошқариш ишини давлатнинг бошқарув органлари ёки бошқарувчшшр (менежерлар) амалга оширади. Бошқариш жараёнида вазиятни Бошқариш, яъни ўзгарган иқгисодий вазиятга тезкорлик билан чора топиш муҳим ўрин тутади. Вазиятни Бошқаришнинг вазифаси хўжалик объектини унинг узоқ муддатли мақсадларини амалга оширишга йуналтиришдан иборат. Бошқаришда маҳсулот сифати, харажатлар, мулк, хатар, бозор, талаб, таклиф ва б. масалалар бўйича жуда муҳим қарорлар қабул қилиш талаб этилади ва уларнинг кутилган натижаларга олиб келиши Бошқаришнинг тўғри ёки самарадорлилигини тасдиқлайди (қ Менежмент).

Садир Салимов.

Loading...