БОШҚАРМА

БОШҚАРМАдавлат бошқаруви тизимида бирор йирик тармоқ ёки хўжалик соҳасида марказий ёки ўрта бўғиндаги бошқарув идораси (мас, Марказий банкнинг вилоят бошқармаси, Божхона қўмитасининг шаҳар бошқармаси). Бошқарма вертикал (вазирлик, қўмита, корпорация даражасида секторбўлимбошқармабош бошқарма) ва горизонтал (айрим вазифаларни бажарувчи бўлимлар) тизимда раҳбарликни амалга ошириши мумкин. Бошқарма умуман бошқарув вазифаларини, мақсадларини амалга ошириш ва бошқариш жараёнининг узлуксиз ҳамда самарали ишлашини ҳудудий ёки тармоқ тамойиллари асосида ташкил этади. Ҳоз. пайтда Ўзбекистондаги бошқарув амалиётида Бошқарма ўрнига департамент атамаси кириб келмоқда.

Loading...