БОШҚАРУВ

БОШҚАРУВ (грамматикада) — синтактик алоқа тури. Бунда тобе сўз ҳоким сўз талабига кўра муайян грамматик шаклга киради ва шу шакл орқали тобеланади (тобе сўз бирор келишик қўшимчасини олади ёки кўмакчи билан бирга келади). Бошқарувнинг икки тури мавжуд; келишикли Бошқарув (мас, мустақилликка эришмоқ, ишдан қайтмоқ); кўмакчили Бошқарув (мас, қайчи билан кесди, инсон учун яратмоқ).

Loading...