БОШҚАРУВЧИ МАШИНА — мураккаб жараёнларни бошқаришда одам вазифаларини бажарувчи автоматик қурилма. Mac, ЭҲМлари ядро физикаси, электроника, автоматика, телемеханика, мат., тилшунослик, фан ва техниканинг бошқа соҳаларидаги ишларда асқотмоқаа. Бошқарувчи машиналар оддий электрон рақамли ҳисоблаш машиналаридан бир оз фарқ қилади: уларда арифметик, хотирловчи, киритувчи ва чиқарувчи, бошқарувчи қурилмалардан ташқари машинани бошқарилаётган объект билан боғлайдиган қўшимча қурилмалар бўлади. Бошқарувчи машина 2 қисм: ҳисобловчи қисм ва объект билан боғланган қисмдан иборат. Бошқарувчи машина бошқарилаётган объектга 2 усулда уланади. Биринчи усулда машина га объектдан керакли ахборотлар (х,, х2,… хп) ва шу объект учун тузилган дастур (алгоритм) берилади (расм, а). Машина шуларга асосан ҳисоблаб, баъзи параметрларни ўзгартириш кераклиги ҳақида маълумот (уг у2,… ул) беради. Иккинчи усулда ростлагичлардан фойдаланилади (расм, б). Бу ростлагичлар машинадан олинган ахборотга асосан ўзгарувчи параметрларни турғунлаштириб туради. Бошқарувчи машина ёрдамида объектлар, асосан, уч босқичда бошқарилади:
1) бошқарилувчи объект ўрганилиб, керакли ахборотлар йиғилади;
2) бошқариш жараёнининг математик модели тузилади;
3) тузилган дастур амалга оширилади. Бошқарувчи машина лардан и. ч. жараёнларини бошқариш, поездларни ҳайдаш, самолётларни учувчисиз бошкариш ва б. соҳаларда фойдаланиш мумкин. Улар корхоналарни ялпи автоматлаштиришга, меҳнат унумдорлигини оширишга, и. ч. ни кенгайтиришга имкон беради.