БОШҚИРД ТИЛИ — бошқирд халқининг тили. Туркий тиллар ғарбий тармоғининг қипчоқ гуруҳига киради. Бошқирд тилида 1 млн. га яқин киши сўзлашади (1992). Иккита асосий — жан. (юрмата) ва шарқий (қувақан) шеваси бор. Б. т. туркий тиллардан татар тилига яқин туради, фақат талаффуз жиҳатдан ва қисман грамматик томондан фарқланади. Бошқирд тилининг фонетик ўзига хос жиҳатлари қуйидагича:
1) умумтуркий е, о, ва в товушлар и, у, ч тарзида талаффуз этилади;
2) лаблашган а мавжуд (татар тилида ҳам шундай);
3) умумтуркий с, з товушлари қаттиқроқ — 9 ва з талаффуз этилади;
4) h товуши мавжуд, бу суз бошида умумтуркий с га тўғри келади (мас, татарча сўйламҳўйлам);
5) Бошқирд тили даги с умумтуркий ч га мое келади;
6) тўла шаклланмаган унлилар — ы, ё, е, в (ы, е, о, в) мавжуд. Ёзуви араб (1929 й. гача), лотин (1929 — 39) ва кириллица (1940 й. дан) алифболари асосида.