БОШҚИРДИСТОН УНИВЕРСИТЕТИ

БОШҚИРДИСТОН УНИВЕРСИТЕТИ, Бошқирдистон давлат ун-ти — Россиядаги йирик унтлардан бири. Уфа ш. да жойлашган. К. А. Тимирязев номидаги Бошқирдистон пед. ин-ти негизида 1957 й. ташкил этилган. Физика, мат., биол., филол., тарих, геогр., кимё, юридик фанлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. 8 мингдан ортиқталаба таълим олади. Унт илмий асарлар нашр этади.