БОШҚИРДЛАР

БОШҚИРДЛАР (ўзларини башкорт деб атайдилар) — РФдаги туркий халқ. Бошқирдистоннинг асосий аҳолиси (864 минг). Россия Федерациясида жами 1,35 млн. (1992). Марказий Осиё республикаларида ҳам яшайдилар. Европеоид ирқига мансуб. Бошқирдларнинг аждодлари Урал тоғининг жанубий р-нларида қад. даврдан яшаб келган. 4-а. да ҳуннларнинг катта бир қисми ҳоз. Бошқирдистоннинг жанубий р-нларига ўрнашиб, ерлик халқлар билан аралашиб кетган. 8 — 10аларда Волга ва Урал дарёлари оралиғида яшаган бир қанча уруғқабилалар (бузан, тангаур, усерган ва б.) ҳам кейинчалик Бошқирдлар таркибига кирган. 9—15-а. лар мобайнида қипчоқлар, Волга булғорлари, мажорлар ва нўтйларттт бир қисми Бошқирдистон ерларига ўрнашиб, Бошқирдлар билан аралашиб кетган. Бошқирдларнинг элат бўлиб шаклланиш жараёни 16-а. да тугайди. 16—19-а. ларда Бошқирдистоннинг ғарбий р-нларига Волга бўйларидан Козон татарлари, мишарларнинг катта бир қисми ва қисман марилар, удмурдлар келиб ерлик Бошқирдлар билан аралашиб, уларга сингиб кетган. Бошқирдлар ўтмишда чорвачилик (йилқичилик, қўйчилик) ва деҳқончилик б-н шуғулланган. Бошкирд тилида гаплашади. Бошқирдлар ислом динининг сунний мазҳабига эътиқод қиладилар.