БОШҚИРДМИШАР ҚЎШИНИ

БОШҚИРДМИШАР ҚЎШИНИОренбург чегара чизиғини ҳарбий жиҳатдан таъмин этиш мақсадида Россия ҳукуматининг 1798 й. да Оренбург, Самара ва Вятка губерняларида казак қўшинларига ўхшаб тузган номунтазам қўшини. Алоҳида Оренбург корпуси командирига бўйсунган. Қўшин ҳудуди ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган 12 кантонга бўлинган. Дастлаб Бошқирдмишар қўшини 5—5,5 минг кишилик қўшиндан иборат бўлган. 1812 й. даги ФранцияРоссия урушида ва 1813—14 й. лардаги хорижий юришларда (20 полк), 1828—29 й. лардаги рустурк урушида (2 полк), 1839 й. ги Хива юришида ҳамда 1853—56 й. лардаги Қрим урушида (2 полк) қатнашган. 1865 й. тугатилган.

Prev Article

БОШҚИРДЛАР

Next Article

БОЯРЛАР