БОШҚИЗИЛСОЙ РАСМЛАРИ

БОШҚИЗИЛСОЙ РАСМЛАРИ — кад. ва илк ўрта асрларга мансуб қоятош расмлари. Чатқол тизмаси (Ўзбекистон)нинг жан. ғарбий ён бағридаги Бошқизилсой дара қоятошларига ишланган. Тошкент ш. дан 70—80 км шарқда, Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудида. 1934 й. да А. Мирмуҳамедов топган, А. Кабиров ўрганган (1966, 1971—72). 400 дан ортиқ расмларнинг асосий қисми мил. ав. 6—1-а. ларга мансуб; 1—8-а. ларга оид расмлар ҳам уч^ райди. Бошқизилсой расмлари шарпа ва соя усулида ўйиб ишланган бўлиб, унда чорвачилик, овчилик, диний маросим кўринишлари, қоплоннинг тоғ эчкиларига ҳужуми, йилқиларни қўрага қамаш каби манзаралар акс эттирилган. Шунингдек одамлар, ҳайвонлар (от, қоплон, тоғ эчкиси, архар, буғу, тўнғиз, ит, бўри), гардиш шаклидаги қуёш рамзи ва б. ўзига хос тарзда тасвирланган.