БОШҚОРОНҒИЛИК — бўйида бўлган (ҳомиладор) аёл организмида рўй берадиган ўзгаришлар ифодаси; иштаҳа йўқолиши ёки зўрайиши, шунингдек нордон, аччиқ, шўр нарсаларни қўмсаш, гилвата, шама ва одатдан таш қари бошқа нарсаларни кўнгил тусаши; ўқтинўқтин кўнгил айниши, қусиш, сўлак оқиши; пиёздоғ, атир, тамаки ва ҳ. к. ҳидини ёқтирмаслик, ran кўтара олмаслик, жиззакилик, салга толиқиш, бош айланиши, уйқучанлик, кайфиятнинг ўзгариб туриши. Бундай ҳолларда аёл (айниқса, қусаётган) акушергинеколог врачдан тегишли маслаҳат олиши керак (қ. Ҳомиладорлик).