БОШСКЕЛЕТСИЗЛАР

БОШСКЕЛЕТСИЗЛАР, бошқутисизлар (Acrania) — хордалилар кенжа типи, айрим маълумотларга кўра, бош хордалилар синфи. Боши ихтисослашмаган, бош қутиси бўлмайди (номи ҳам шундан олинган). Танаси ва айрим ички органлари, жумладан айириш системаси ва жинсий безлари ҳамда мускуллари сегментлашган (бўғимларга бўлинган). Сезги органлари содда тузилган, фақат терисида ва нерв найи бўйлаб сезгир ҳужайралар жойлашган, юраги бўлмайди, қисқариб турувчи аортаси юрак функциясини бажаради. 2 уруғи (ланцетниклар, асимметрон) маълум. Атлантика ва Тинч океани денгизларида кенг Tapкалган. Қораденгиздаланче/пниооручрайди.