БОСИМ БИЛАН ИШЛОВ БЕРИШ

БОСИМ БИЛАН ИШЛОВ БЕРИШ — машинасозлик технологиясида деталларга механик ишлов бериш усули. Бунда материал (хом ашё) босим остида қисилади ёки чўзилади. Пресслаш, болғалаш ва чўзиш машиналари ёрдамида бажарилади. Бундай ишлов беришда тайёр ёки хомаки (чала) деталь ҳосил бўлади. Машинасозлик з-дларида қулланилади.