БОСИМ ДАТЧИГИ

БОСИМ ДАТЧИГИгаз ёки суюқлик босимини механик, электр ёки пневматик сигналга айлантириб берадиган ўлчов ўзгартиргичи. Юқори ва паст босимларга мўлжалланган хиллари бўлади. Юқори (10 МН/м2 дан ортиқ) босимга мўлжалланган Босим датчиги (мас, магнитоэластик ва пьезоэлектр Б. д.) ўлчанадиган катталик (қиймат)ни бевосита чиқиш сигналига айлантириб беради. Паст босимга мўлжалланган Босим датчиги олдин босимни механик силжишга айлантириб, кейин уни чиқиш сигналига айлантиради (қ. Датчик).