БОСИМЛИ ЕР ОСТИ СУВИ

БОСИМЛИ ЕР ОСТИ СУВИ — артезиан ҳавзаларидаги ҳар хил босимли сув, ёриқ — карст суви ва оқимда бўлган бурғи қудуғи орқали ер юзига кўтарила олмайдиган босимли грунт суви. Бундай сувларнинг таъминланиши атмосфера ёғинларининг ерга сингиши ва Ер қобиғидаги қатламларнинг элизион (сиқилиш) ҳаракати ҳисобига юз беради. Табиий ҳолда бундай сувлар табиий булоқ, юқори ҳароратли шўр сув ва карбонат ангидридли (СО2) сувлар кўринишида ер юзасига оқиб чиқади.