БОСИНҚИРАШ

БОСИНҚИРАШ — уйқусираш уйқунинг бузилиш хилларидан бири. Бунда киши ҳадеганда ухлай олмайди, ухлаганида ҳам ҳар хил қўрқинчли тушлар кўради. Уйқусида ғулдираб, тушуниб бўлмайдиган, мазмунсиз гаплар айтади, ғалати товушлар чиқаради. Руҳий ёки жисмоний жиҳатдан қаттиқ чарчаган кишилар, шунингдек ички касалликлар б-н оғриган баъзи беморлар ўқтинўқтин босинқирайди. Айрим ҳолларда Босинқираш баъзи руҳий касалликларнинг илк белгиси бўлиши ҳам мумкин. Босинқираш одати бор кишилар, албатта, шифокорга учрашиб, тегишли маслаҳат олишлари, Босинқираш сабабини аниқлаб, даволатишлари лозим. Босинқирайдиган кишилар ётишдан оддин кофе, аччиқ чой ичиш, шунингдек ҳаяжонланадиган китоб ўқиш ёки фильм кўришга одатланмасликлари керак. Босинқирашнинг олдини олишда энг муҳим восита уйқу олдидан очиқ ҳавода сайр қилишдан иборат.