БОСИШ ҚУРИЛМАСИ

БОСИШ ҚУРИЛМАСИ — 1) ҳисоблаш техникасида — ахборотларни ўрама қоғоз (рулон), лента ёки вараққа рақамлар ёки ҳарфлар — рақамлар билан автоматик тарзда босадиган электрмеханик қурилма. Бундай қурилмалар жумласига алфавитрақамли Босиш Қурилмаси, электр ёзув машинкаси, телеграф аппарати киради; 2) матбаада — босма қолипдан матн, расм ва б. нинг бир хил нусхасини олиш (китоб, газ. ва жур. лар адади, яъни тиражини босиш) учун мўлжалланган матбаа машинаси (қ. Босма машина).