БОСИТХОН ЗОҲИДХОН ЎҒЛИ (тахаллуси Ҳақирий) (1878—Тошкент — 1959.22.5) — узбек шоири, таржимон, табиб. Орифжонов босмахонасида мусаҳҳиҳ (1908—18), Чиноз ва Чимкент мактабларида ўқитувчи (1918—30), Шарқ қўлёзмалари ин-ти (ҳоз. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик инти)да илмий ходим (1944—53). Ўзбек ва форс тилларида ижод этган, араб тилини яхши билган. Ғазал, мувашшах, мураббаа, мусамман, таржиъбанд, мухаммаслар ёзган. Шеърларидан баёз («Баёзи Ҳақирий», 1936) тузган. Ғаззолийнинг «Дақоиқ улахбор» («Нозик хабарлар») асарини узбек тилига таржима қилиб, нашр эттирган (1907, 1914). Халқ табобатига оид «Қонуни Боситий» ёки «Қонун алмабсут» («Мукаммал қонун», 1942) ва «Истилоҳот улатиббо фи интифоъот алаҳиббо» («Дўстлар фойдаланадиган тиббий атамалар», 1944) каби асарлар яратган. Қўлёзмалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади (инв. № 126).