БОСМА ПЛАТА

БОСМА ПЛАТАбосма монтаж усулида ток ўтказгичлари ва контакт «тугмачалари» ўрнатилган ҳамда металланган (ўтиш) ва металлсиз (маҳқамлаш) тешиклари қилинган пластинка. У гетинакс, текстолит ва б. материалдан ясалади. Платага ўрнатиладиган резисторлар, диодлар, конденсаторлар ва ҳ. к. бирор усулда (мас, фотокимёвий усулда) юпқа ва энсиз электр ўтказувчи ленталар ёрдамида бир-бирига уланади. Босма плата радиоэлектрон қурилмаларда қўлланилади.

Next Article

БОСТАНОВА