БОСМА СХЕМА

БОСМА СХЕМАрадиоэлектроника қурилмасининг узели (қисми); босма монтаж усулида унинг платасига (қ. Босма плата) резисторлар, конденсаторлар, индуктивлик ғалтаги ва ҳ. к. туширилади. Радиоаппаратура, ЭҲМ ва радиоэлектроника жиҳозларини монтаж қилишда қўлланилади. Мураккаб монтаж ишларини автоматлаштиришга имкон беради. Босма схема ҳосил қилиш учун, аввало, радиодеталлар ўрнатиладиган диэлектрик (мас, гетинакс) пластина сиртига монтаж симлар учун чуқурчалар қилинади ва улар махсус металл эритмаси билан тўлдирилади. Металл эритмаси қотгандан сўнг радиодеталлар ўзаро пухта боғланиб қолади. Босма схема ели радиоэлектроника асбоблари оддий схема асосида қурилган асбоблардан анча мустаҳкам бўлади. Ҳозир ишлаб чиқарилаётган телевизорларда асосан Босма схема қўлланилади.