БОСМА ТАБОҚ

БОСМА ТАБОҚ — нашрнинг ҳақиқий (амалдаги) ҳажми ўлчов бирлиги. Бичими (формати) 60×90 см бўлган қоғоз варағининг бир томонидаги нусха. Стандарт ўлчамли ва б. ўлчамларга эга бўлган қоғоздаги нусха шу ўлчамлар учун физик Босма табоқ деб аталади. Нашр маҳсулотларни ҳисобга олишда ҳар қандай ўлчамдаги қоғоз учун ҳисобланган Босма табоқ 60×90 см бичимдаги қоғоз ўлчов бирлиги сифатида олиниб, шартли табоқларга қайта ҳисобланади (яна қ. Муаллифлик табоғи).