БОСМА

БОСМА, босма чакмон — жундан тўқилган мато ва ундан тайёрланган устки кийим. Туя ёки қўй жуни урчуқ (дук)да йигирилади, сўнг бўш қилиб тўқилади. Тўқимага махсус ишлов берилади: тўқима қаттиқ юзага қўйилиб, бир неча соат яланг оёқ билан тепкиланади, бу жараён давомида тўқимага тез-тез иссиқ сув сепиб турилади. Шундан сўнг Босма ҳам энига, ҳам бўйига киришади. Босма астарсиз қилиб тикилади. Босмадан ёғин ўтмайди. Босма яйловда, отуловда юрганда кийилади, айниқса чўпонлар учун жуда қулай.