БОСМА — 1) каштадўзликяа чок тури. Мато устига ипни тўғри ёки қия тўшаб, устидан 3 мм ли қия чоклар б-н тикиб чиқилади. Бунда ип аввал ўнгдан чапга тўшалиб, устидан чапдан ўнгта томон чок бостириб матога мустаҳкамланиб чиқилади; шу тариқа мато юзаси сидирға қопланади. Босма чокининг ташқи кўринишдан бирбиридан фарқ қиладиган бир неча хиллари (кандахаёл, чиндахаёл ва б.) бор. Йирик кашталар (палак, сўзана, чойшаб, кирпеч ва б.) ва нақш гулларини яхлит кашта билан тўлдириш мақсадида юзага келган. Тошкент, Бухоро, Шаҳрисабз, Самарқанд ва б. да «дол» деб аталади;
2) кулолликда буюмларни безашда (ёғоч ёки резинка, қадимда қовоқ, турп, сабзи ва б. дан юддуз, дойра, нуқта шаклида ўйиб тайёрланган), матога гул босишда (ёғоч) қўлланиладиган гул қолиплар ёрдамида туширилади;
3) заргарликда қолипаки усулида ясалган ёки безалган буюмлар; 4) арақи кўринишидаги ингичка ва юпқа тахтачалар; меъморий безакда тахталар чокини беркитиш учун қўлланилади. Юзаси ўйма ва бўяма нақшлар билан безатилиши мумкин; часпакнинг бир тури.