БОСМА ЁҒОЧ

БОСМА ЁҒОЧ — тўқувчиликда кадимдан ишлатиладиган ёғоч асбоб. Сербар шойи, атлас ва б. мато тўқийдиган қўл дўкон (дастаки дастгоҳ)нинг довони (ёғоч ғалтаги) яқинида танда устида туради. Шодани (ўриш ишларини кўтарибтушириб турадиган мосламани) босиб, тиғга тўғрилаб беради. Дастаки тўқув дастгохларида ҳозир ҳам ишлатилади.