БОСҚИНЧИЛИК

БОСҚИНЧИЛИК — 1) ижтимоий хавфли, ўта оғир жиноят, ўзганинг молмулкини талаш мақсадида ошкора ҳужум қилиш. Ўзбекистонда Босқинчилик жинояти жабрланувчига зўрлик ишлатиб ёхуд унга зўрлик қилиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, жиноятчи молмулки мусодара этилиб, 5 й. дан 8 й. гача озодликдан маҳрум қилинади (ЎзР ЖК 164модда). Босқинчиликнинг хавфлилик даражасига қараб, жазонинг яна ҳам оғир турлари белгиланган. Мае, Босқинчилик жуда кўп микдордаги мулк талонтарожи билан боглиқ ҳолда ўта хавфли рецидивист ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилса, жиноятчилар молмулки мусодара қилинади ва уларга 15 й. дан 20 й. гача озодликдан маҳрум этиш ҳақида жазо белгиланади;

2) ҳоз. халқаро ҳуқуқдаги тушунча (қ. Агрессия).