БОСҚОН

БОСҚОН, бозғон — 1) катта залвар болға. Қад. ишлаб чиқариш қуролларидан бири. Пўлатдан ясалади, оғирлиги 4—6 кг, ёғоч дастасининг уз. 1 м ча бўлади. Қизиган пўлат ёки темирни сандонда Босқон б-н уриб ялпоқланади. Айрим жойларда, чунончи Самарқанда темирчиларнинг дами ҳам Босқон дейилади;

2) юқоридан тушадиган зарб кучи ҳисобига металл хом ашёга босим билан ишлов берадиган машина. Қўл кучи билан ишлатиладиган дастлабки Босқон — ричагли Босқон 13 — 14-а. ларда маълум бўлган. 16-а. бошларида чархпалакдан ҳаракатланадиган Босқон пайдо бўлди, 18-а. да чархпалаклар ўрнини буғ кучидан, кейинчалик ҳаво кучидан фойдаланиб ишлайдиган Босқон эгаллади. 20-а. бошларидан электр юритмали Босқонлар, 40-й. ларда портлама Босқонлар, 50-й. ларда газ Б. лари яратилади. Вазифасига кўра, болғалаш ва штамплаш Босқон ларига; ҳаракатлантириш воситасига кўра, буғҳаво, пневматик (ҳаво), механик, гидравлик (суюқлик), портлама, газ электрмагнитли Босқон ларга бўлинади. Ишлаш усулига кўра, оддий (тушувчи) ва қўш ҳаракатли (тушувчи қисмлари қўшимча тезлаштирилган) Босқонлар булади.

Босқоннинг асосий қисмлари: поршень, шток ва баба (мухра); шабот (залвор асос), станина, юритма ва бошқариш механизмлари. Б. темирчиликштамплаш и. ч. ининг асосий машиналаридан бири ҳисобланади.