БОСТАНОВА

БОСТАНОВА Марияш (1945.3.1, Чимбой тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1999). Нукус пед. ин-тини тугатган (1967). 1967—76 й. ларда Чимбой, Тахтакўпир туманидаги мактабларда тарбиячи, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1976 й. дан Қораўзак туманидаги 5мактабда қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. Бостанова дарсларни кўргазмали қуроллар, техника воситалари асосида ташкил этади.