БОСТИРИБ СУҒОРИШ

БОСТИРИБ СУҒОРИШ, ёппасига суғориш — суғориш усулларидан бири. Тупроқ шароити ва ернинг нишабига қараб, суғориладиган ер 0,1—0,25 га катталикдаги майд. ларга бўлинади, атрофига 0,2—0,4 м баландликда марза олинади. Бостириб суғориш усули фақаттупроқшўрини ювиш, яхоб бериш, шоли ва бедани суғоришда қўлланилади. Бостириб суғориш сувнинг ортиқча сарфланишига, тупроқ таркибининг бузилишига, ернинг шўрланиши ва ботқокланишига сабаб бўлгани учун бу усулдан кам фойдаланилади.